АРХИТЕКТОНИКА

АРХИТЕКТОНИКА (лот. architektonike — қурилиш санъати) — санъат, кўпинча меъморлик асарларининг асосий ва иккинчи даражали қисмларининг ўзаро мутаносиблиги. Архитектоника қонунлари тизими сифатида ўзаро муносабатда бўлган қисмларнинг уйғунлиги, мутаносиблиги ва мувофиқлигини ифодалайди. Mac, Бухородаги Сомонийлар мақбараси (9 — 10-а. лар). Мақбаранинг ҳамма қисмлари (куб ва гумбаз сатҳи) ҳандасий мутаносиблик қонунларига бўйсунган. Ўзбекистон меъморлигида икки хил тизими кузатилади: синчкор бинолар ва току равокли бинолар. Синчкор Ада устун ва тўсинлар кенг қўлланилади. Тоқу равоқли Архитектоникада асосан ғиш-тин махрбатли бинолар яратилган.