АРХИПЕЛАГ

АРХИПЕЛАГ, Греция архипелаги — Эгей денгизида, Болқон я. о. дан Кичик Осиё я. о. қирғоқларигача чўзилган тўдатўда ороллар (Шим. ва Жан. Спорадалар, Кикладлар, Эвбея, Хиос, Лесбос, Крит ва б.). Майд. 20 минг км2. А. ороллари учламчи даврда Эгей денгизи ўрнида бўлган қуруқликнинг қолдиқларидир. Барча ороллар тоғ ва қирлардан иборат. Бал. 2456 м гача (Крит о.). Вулканлар отилиб, тез-тез зилзила бўлиб туради. Доим яшил ўрта денгиз ўсимликлари ўсади. Аҳрлиси субтропик ўсимликлар етиштириш ва балиқ овлаш билан шуғулланади.