АРХИПЕЛАГ (итал. агарео сўзидан) — бир-биридан унчалик узоқ бўлмаган ва одатда бир бутун деб ҳисобланадиган ороллар тўдаси. Бир Архипелагга кирадиган ороллар пайдо бўлиши, геологик тузилиши, ўсимликлари, ҳайво-нот дунёси жиҳатидан ўхшаш бўлади.
Архипелаг пайдо бўлишига кўра материк, маржон, вулкан оролларига бўлинади.