АРХИМЕД ВИНТИ — Архимед ихтиро қилган сув чиқарувчи машина (мил. ав. Архимед винти. 3-а). Архимед винти икки томони очиқ цилиндр қувур бўлиб, ўқига винт канали ҳосил қилувчи винтли юза ўрнатилган. Архимед винтининг бир учи суюкликка туширилиб, иккинчи учи суюқлик қуйиладиган жойга ўрнатилади. Винт айланганда суюклик қувурдан кўтарилиб, юқори тешикдан узлуксиз қуйилаверади. Архимед винтининг иши қия текислик принципига асосланган. Шамол ёки сув двигателлари ёрдамида ҳаракатга келтириладиган Архимед винти қуритиш ва суғориш ишларида қўлланилади.