АРХИКАРП

АРХИКАРП (Archicarpus) — халтачали замбуруғларнинг икки (остки ва устки) ҳужайрадан иборат урғочи жинсий органи. Остки ҳужайра (аскогон) битта ёки бир нечта йирик, кўпинча кўп ядроли ҳужайрадан, устки ҳужайра (трихогина) эса бир оз чўзиқроқ ҳужайрадан иборат.