АРХЕОЛОГИЯ ЭКСПЕДИЦИЯЛАРИ

АРХЕОЛОГИЯ ЭКСПЕДИЦИЯЛАРИ — моддий маданият ёдгорликларини дала-тадқиқот йўли билан ўрганиш учун ташкил қилинадиган экспедициялар. Уларни и. т. институтлари, олий ўқув юртлари, музейлар ва улкашунослик тўгараклари ташкил этади. Кўпинча, комплекс равишда тузилиб, таркибига археологлардан ташқари этнограф, антрополог, географ, тупроқшунос, биолог, ботаник ва б. олимлар киритилади. Узоқ йиллар ишлашга мўлжалланиб, мустақил ишлайдиган отряд ва гуруҳлардан иборат қилиб тузилади. Ҳар бир экспедициянинг ўзига хос низоми, илмий кенгаши, махсус базаси бўлади.

Дастлабки археологик кузатувлар 19-а. нинг 2-ярмида бошланган. 1895 й. да Тошкентда Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги ташкил қилинган. 1920 й. дан Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида турли Археология экспедициялари иш олиб борди. Энг йирик Археология экспедициялари — Термиз археологик комплекс экспедицияси ва Хоразм археология-этнография экспедицияси 1936 — 37 й. ларда тузилган. Экспедициялар Ўзбекистон халқяарининг тарихий ва маданий ёдгорликларини топиш ва ўрганишга муайян ҳисса қўшди. Тупроқ қалъа, Қўйқирилган қалъа, кўҳна Термиз ш. ва б. дан моддий маданият ва санъатнинг ажойиб ёдгорликлари топидди.

Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Археология экспедицияларининг фаолияти янада авж олди. 1946 й. да Жанубий Туркманистон археология комплекс экспедицияси, Сўғд-тожик археология экспедицияси ташкил қилинди. Ўзбекистон ФА Археология ин-ти отрядлари Ўзбекистоннинг турли туманларида тадқиқот ишларини олиб борди. Акад. Я. Ғуломов раҳбарлигидаги Археология экспедицияларининг Хоразм, Зарафшон ва Тошкент воҳаларида, Фарғона водийсида; А. Р. Муҳаммаджоновнинг Бухорода олиб борган археологик тадқиқотлари Ўзбекистоннинг қад. суғориш системаси ва деҳқончилигини ўрганишда, ундан халқ хўжалиги мақсадларида фойдаланишда катта аҳамиятга эга. Археология Экспедициялари Асқаров бошчилигидаги отряднинг Сополлитепа, Жарқўтонла олиб борган қазишмалари анча самарали бўлди. У. И. Исломов раҳбарлигидаги отряд Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида тош даврига оид янги ёдгорликларни қазиб ўрганди, Афросиёб экспедицияси қад. Самарқандни ўрганди ва унинг илк ўрта асрларга оид деворий расмларини очди, Ерқўртндя иш олиб борган отряд (Р. Ҳ. Сулаймонов бошчилигида) антик ва илк ўрта асрларга оид маданият ва санъат намуналарини топди.

1959 й. да Г. А. Пугаченкова раҳбарлигида Ўзбекистон санъатшунослик экспедицияси тузилди. Экспедиция Далварзинтепа, Холчаён, Будрочтепада қазишмалар ўтказиб, қизил сополларнинг ноёб намуналарини топиб, тадқиқ қилди. Ўзбекистон мустақиллик-ка эришганидан кейин Ўзбекистон БА санъатшунослик экспедицияси япон археологлари билан ҳамкорликда бу ерда, шунингдек Қоратепа, Термизда кенг кўламда археологик ишлар олиб бормоқда.

1964 й. дан бери ТошДУ (ҳоз. ЎзМУ) археология кафедрасининг Қашқадарё археологик топография экспедицияси Қашқадарё воҳасида иш олиб бориб, Китоб, Шаҳрисабз ш. лари тарихини ўрганди, шаҳар харобалари, манзилгоҳларда қазиш ишлари олиб борди. Тошкент ш. ва вилоятининг тарихий ва маданий ёдгорликларини Ю. Ф. Буряков ва М. И. Филанович раҳбарлигидаги отрядлар ўрганди ва ҳ. к.