АРХЕОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ

АРХЕОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ, Ўзбекистон ФА Археология институти — Ўзбекистон ҳудудидаги моддий маданият ёдгорликларини ўрганувчи илмий муассаса. Ўзбекистон ФАнинг Тарих ва археология ин-ти негизида (1970 й.) Самарқандда ташкил этилган. Археология институти Ўзбекистонда олиб бориладиган археологик тадқикотларга илмий-методик раҳбарлик килувчи марказ бўлиб, республика ҳудудидаги барча моддий маданият едгорликларида қазиш ишлари олиб бориш учун рух-сатнома беради. Уз тадқиқотларини УзМУ, СамДУ, Ўзбекистон БА Санъатшунослик ин-ти, Ўзбекистон ФАнинг Тарих ин-ти ва б. илмий муасса-салар билан мувофиқлаштириб олиб боради. Археология институти халқаро илмий дастурга биноан республиканинг катор вилоятларида Франция, Германия, Польша, Италия, Россия каби мамлакатлар илмий марказлари билан ҳамкорликда археологик казишмалар олиб боради (1984 й. дан). Ин-тда тош даври археологияси, Турон археологияси, Мовароуннаҳр археологияси, илмий и. ч. бўлимлари; тарихий ёдгорликларнинг кимёвий ва технологик тадқиқоти ҳамда консервация қилиш лаб., кутубхона (55 мингдан ортиқ асар) бор; Тошкент, Хива ва Термиз археология бўлимлари тузилган. 7 фан д-ри (3 акад.), 35 фан номзоди, жами 90 илмий ходим ишлайди. Ин-т «Ўзбекистон моддий маданияти тарихи» номли йиллик тўплам нашр этади (1959 й. дан). У ўз фаолиятида археологик тадқиқотларга бағишланган 120 та илмий монография (5 таси ажнабий тилларда) ва турли журнал ва тўпламларда мингдан ортиқ мақолалар чоп этди. Археология институтида археологиянинг долзарб масалалари буйича бир неча халқаро илмий анжуманлар ўтказилди (1973, 1986, 1988, 1991, 1994, 1997). Ин-т ходимларидан А. Асқаров, Ю. Ф. Буряков, Р. Сулаймонов, М. Исомиддинов, М. Филанович, Т. Хўжайов ва Г. Шиш-киналар Ўзбекистон ҳудудида илк шаҳар маданиятининг шаклланиши ҳамда унинг тараққиёт босқичлари тарихига бағишланган 14 монография учун Беруний номидаги Давлат мукофоти билан тақдирландилар (1985). Ин-т қошида аспирантура ва докторантура, археология мутахассислиги бўйича махсус д-рлик илмий кенгаши мавжуд.