АРХЕОЛОГИЯ БУЮМШУНОСЛИГИ

АРХЕОЛОГИЯ БУЮМШУНОСЛИГИ — археологиянинг ҳар бир археологик даврга оид буюм ва жиҳозларни ўрганадиган соҳаси. Ҳар бир буюмнинг ўзига хос келиб чикиш ва тараққиёт тарихи бор. Ҳоз. кунда ишлатилиб турган буюмлар (пичоқ, козон, пиёла, коса) ибтидоий замонлардан бошлаб неча босқичларни ўтиб, сўнгги ҳолатида бизга етиб келган. Ҳар бир тарихий давр ва босқичнинг буюмлар мажмуаси археология фанида ойдинлашади. Шунинг учун ҳар бир даврнинг буюм ва жиҳозларини ўрганишда Археология буюмшунослиги6. нинг аҳамияти катта.