АРХЕОЛОГИЯ

АРХЕОЛОГИЯ (архео… ва логия) , қадимшунослик — қад. моддий маданият ёдгорликларига асосланиб кишилик жамияти ўтмишини ўрганувчи фан. Меҳнат қуроллари, уй-рўзғор буюмлари, қуроляроғлар, зеб-зийнатлар, уй-жой, устахоналар, мудофаа ва ирригация иншоотларининг қолдиқлари ҳамда ўтмишга оид турли топилмалар Археологиянинг бош манбаи бўлиб, уларни чуқур илмий ўрганиш асосида ўтмишдаги кишилик жамиятлари ижтимоий-иқтисодий ривожланиш тарихининг умумий манзараси тикланади. Шу сабабли Археология тарих фанининг бир тармоғи ҳисобланади.

Археология сўзини мил. ав. 4-а. да Платон (Афлотун) қад. воқеалар маъносида ишлатган. Илмий мақсадлардаги дастлабки археологик қазишлар 18-а. бошидан бошланган. 19-а. йирик археологик кашфиётлар даври бўлиб, Археология фан сифатида шаклланиб борди, 19-а. Леи асосан 4 киемга бўлиниб ўрганилар эди; Юнонистон ва Римнинг қулдорлик даври ёдгорликларини ўрганувчи мумтоз Археология, ибтидо-ий Археология, ўрта аср моддий-маданият ёдгорликларини ўрганувчи умумий Археология ва шарқ А. си. 20-а. бошида улар бирлашиб, кенг мазмунли ҳоз. замон А. си шаклланди.

Ўзбекистонда археологик текширишлар 19-а. нинг охирги чорагида, Туркистонни Россия босиб олганидан сўнг бошланди. Россия империяси Туркистоннинг ўтмиши, халқининг урф-одати, қад. қўлёзмаларини ўрганиш орқали ўлкада ўзининг мустамлакачилик режимини мустаҳкамламоқчи эди. Туркистон осори атиқаларини ўрганишни даставвал рус Археология ҳаваскорлари ва ўлкашунослари бошлаб берди. 1895 й. В. В. Бартольднкнг ташаббуси билан Туркистон археология ҳаваскорлари тўгараги тузилиб, Археология ишлари шу тўгарак назоратида олиб борилади. Ўша даврда ўтказилган Археология тадқиқотларида В. В. Бартолвд, В. Л. Вяткин, Н. И. Веселовскийларнинг хизмати катта бўлди. Аммо археологик ёдгорликларни ҳали ҳар томонлама, кенг ўрганилмаганлиги ҳамда топилмалар яхши аниқланмаганлиги сабабли бу вақтда ибтидоий ва ундан кейинги илк даврлар мутлақо ёритилмади. Шундай бўлса ҳам 19-а. охири — 20-а. бошларидаги Туркистонда олиб борилган археологик изланишлар Ўзбекистон тарихшунослигида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ўрта Осиё халқларининг қад. моддиймаданият ёдгорликларини ўрганишда дастлабки қадамлар қўйилди. Маҳаллий халқ ўртасида ўз ватанининг ўтмиш ёдгорликлари билан қизи-қувчи Акрам полвон Асқаров, Мирза Абдулла Бухорий, Муҳаммад Вафо каби қад. буюмлар ҳамда чақатангаларни тўпловчи ҳаваскор ўлкашунослар пайдо бўлди. Бу даврда Туркистон археологияси ҳаваскорлик даражасида бўлиб турли хил (кўпроқ нумизматикага доир) топилмаларни тўплашдан ибо-рат бўлган. Афросиёб, Улуғбек расадхонаси ва Пойканд харобаларида дастлабки қазишмалар олиб борилган. Ўзбекистонда Археология фани 20—30й. ларда шаклланди. В. Л. Вяткин Афросиёб харобасини (1925; 1929—30), Б. П. Денике қад. Термизни (1926—27), М. Е. Массон Оҳангарон водийсини (1925 — 28), Айритом харобаларини (1932—33) қазиб ўргандилар. 30-й. ларда кенг кўламда қазиш ишларини Археология Якубовский Зарафшон водийсида (1934, 1939), М. Е. Массон қад. Термизда (1936 — 38), В. А. Шишкин Тали Барзуда (1936 – 39), Варахшаая (1937 – 39), С П. Толстов, Я. F. Ғуломов қад. Хоразм воҳасида (1937 — 50), А. П. ОкладниковТешиктош ва Мачай ғорларида (1938 — 39), В. В. Григорьев Қовунчитепа харобаларида (1934— 37) олиб бордилар. Тўпланган археологик материаллар Ўзбекистон тарихини даврлаштиришда муҳим манба бўлди, янги археологик маданиятлар (Калтаминор, Тозабоғёп, Қовунчи маданиятлари ва б.) ўрганилиб, фанга киритилди. Тешиктош ғоридан неандерталь типидаги одам скелетининг топилиши Ўзбекистон археологиясида буюк кашфиёт бўлиб, дунё олимларида катта қизиқиш уйғотди. Ўзбекистонда археология фанини ривожлантиришда Ўрта Осиё давлат унтида археология кафедрасининг очилиши (1940), ЎзФА Археология бўлимининг ташкил этилиши (1943) катта аҳамиятга эга бўлди. Археологик ёдгорликларни р-нларга бўлиб ўрганишда Термиз археологик комплекс экспедицияси, Хоразм археология-этнография экспедицияси, Помир-Олай ва Помир-Фарғона экспедициялари катта роль ўйнади. 50-й. ларда Ўзбекистон археология экспедицияси отрядлари Тошкент водийсида мозорқўрғонларни (Т. Аъзамхўжаев), Замонбобо жез даври қабристонини (Я. Ғуломов), Болаликтепа ёдгорлигини (Л. И. Альбаум) ва б. ни ўрганишга киришди. 60-й. ларда Мохондарё археологик отряди Я. Ғуломов раҳбарлигида Зарафшоннинг қуйи оқимида мил. ав. 4 — 2-минг йилликка мансуб 60 дан ортиқ неолит ва жез даврига оид манзилгоҳлар, Учтут чақмоқтош конлари (А. Аскаров, М. Қосимов, Ў. Исломов ва Т. Мирсоатов), Мўминобод қабристони (А. Аскаров), Самарқанд макони (Д. Н. Лев, М. Жўрақулов), Чуст жез даври қишлоғи харобаси (В. Спришевский), Далварзинтепа (Ю. А. Заднепровский), Холчаён (Г. А. Пугаченкова) ва б. археологик обидаларда кенг кўламда казишлар олиб борди. Тупроққалъа, Варахша, Болаликтепа, Афросиёб, Қува подшоҳ саройлари ва ибодатхоналарининг ўрганилиши, Самарқанд ва Муғ тоғида қад. Суғд, Хоразмда хоразмий ёзувларининг топилиши Ўзбекистон маданиятининг юқори даражага кўтарилганини кўрсатади.

Ўзбекистон ФА Археология инти нинг ташкил этилиши (1970) Ўзбекистонда археологик тадқиқотларни янада кенгаитиришга имкон берди. 70—80-й. ларда ин-т жамоаси томонидан Ўзбекистоннинг деярли барча вилоятларида кенг қамровли археологик кузатув ва қазишлар ўтказилиб, ўтмишнинг энг қад. даври — тош асридан то сўнгги ўрта асрларга мансуб кўплаб нодир ёдгорликлар топилди. Мас, Бухоро, Тошкент, Сурхондарё, Фарғона, Самарқанд вилоятларида Тешиктош, Амир Темур, Омонқўтон, Обираҳмат, Хўжакент, Қапчиғай, Обишир, Қоратоғ, Хўжамазгил (М. Қосимов, Ў. Исломов, Н. Тош-кенбоев, Р. Сулаймонов, М. Хўжаназаров) каби қад. тош даври ғор маконлари ҳамда Хоразм чўлларида янги тош (неолит) ва жез даври маконлари (А. Виноградов, М. Итина) ўрганилиши диққатга сазовордир. Бу ёдгорликлардан топилган ашёвий материаллар Ўзбекистон тарихининг энг қад. даври манзарасини тиклашда асосий манба бўлиб хизмат қилди. Айниқса Ўзбекистоннинг жан. туманларида қад. деҳқончилик маданиятига тегишли кўплаб ёдгорликларнинг (Сополлитепа, Жарқўтон, Кучуктепа, Миршоди) топилиши ва ўрганилиши (А. Аскаров, Т. Ширинов, Ш. Шайдуллаев) қад. Бақтрия маданиятининг генезиси, тараққиёт босқичлари ва бу ерларда илк шаҳар маданиятининг шаклланиш жараёнини кузатиш имконини берди. Махсус тадқиқотлар Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ва Фарғона водийси, Қорақалпоғистон ҳудудидаги қад. шаҳарларни ўрганишга бағишланди. Айниқса қад. шаҳарлар — Ерқўрғон (Р. Сулаймонов, М. Исомиддинов), Қанқа (Ю. Буряков), Эски Термиз (Ш. Пидаев, Т. Аннаев), Далварзин-тепа (Э. Ртвеладзе, Б. Турғунов), Шоштепа ва Оқтепа (М. Филанович), қад. Бухоро ва Пойкенд (А. Муҳаммаджонов, Жез даврига оид сопол буюмлар (мил. ав. 2-минг йиллик ўрталари). Ж. Мирзааҳмедов, Ш. Одилов), Ахсикат ва Поп (А. Анорбоев, Б. Матбобоев), Афросиёб (X. Охунбобоев, М. Исомиддинов), Хива (М. Мамбетуллаев), Миздаҳқон (В. Ягодин) каби ёдгорликларда олиб борилган археологик тадқиқотлар самарали бўлди. Хоразм ва Зарафшон водийсида Я. Ғуломов, Б. В. Андрианов, А. Р. Мухаммаджонов ва б. нинг қад. ирригация ва деҳқончилик воҳаларининг вужудга келиши жараёнларини ўрганиш борасида олиб борган археологик ва этнографик изла-нишлари алоҳида аҳамиятга эга бўлди.

Бу даврда Зарафшон водийси, Хоразм, Сурхондарё ва Сирдарё воҳалари ҳамда Фарғона водийсида олиб борилган археологик ва антропологик изла-нишлар туфайли Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистон ерларида яшовчи аҳолининг асосий антропологик типларга бўлинганлиги уларнинг шаклланиш тарихини ёритиш имконини берди; ўзбек этносининг ўзига хос хусусиятлари, туб этник элементларнинг уларга келиб қўшилган этнослар б-н қоришиб кетиш жараёни кузатилди. Бу масалага ойдинлик киритишда Т. Хўжайов, К. Шониё-зов ва б. ҳиссаси салмоқли бўлди. Шу аснода Археология фанининг турли давр ва йўналишлари бўйича илмий мактаблар таркиб тодди. Уларга Я. Ғуломов, С. П. Толстов, А. П. Окладников, М. Е. Массой ва Г. А. Пугаченкова каби олимлар асос солди. Йирик асар ва рисолалар нашр этилди.

Мустамлака даврида Ўрта Осиё, жумладан Ўзбекистон ҳудудидан топилган энг нодир археологик топилмалар, қўлёзма асарлар талон-тарож этилиб Москва, Санкт-Петербург, шунингдек бошқа хорижий мамлакатларга ташиб кетилди. Мас, машҳур Амударё хази-наси Лондондаги Британия музейига олиб кетилган.

Археологик изланишлар мақсади ва натижаларини ўзбек халқи тарихи билан боғлаш том маънода мустақиллик йилларидан бошланди.

Ўзбекистон Археологияси ўз тадкиқотларининг самараси билан жаҳон илмий даражасига кўтарилди. Франция, Германия, Япония, Италия ва Польша билан ҳамкорликда археологик тадқиқотлар олиб борилмоқда. Россия (Москва, Санкт-Петербург) олимлари билан илмий алоқалар мавжуд.

Абдулаҳад Муҳаммаджонов.