АРХЕОГРАФИЯ (архео… ва юн. qrapho — ёзаман) — ёрдамчи тарих фани; қўлёзма манбаларни қайта ишлаш усуллари ва уларни нашрга тайёрлаш билан шуғулланади. Тарихий манбаларни нашр қилиш биринчи марта Ғарбий Европада пайдо бўлган (15-а.). Ўрта аср тарихий манбаларининг биринчи танқидий нашри 16-а. да пайдо бўлди. Ўзбекистон бир неча минг йиллик даврни ўз ичига олган бой археографик материал (тарихий ҳужжатлар, қўлёзма) ларга эга. Археографиянинг намуналари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик ин-тида, архив ва музейларда тўпланган.