АРУНАЧАЛ-ПРАДЕШ

АРУНАЧАЛ-ПРАДЕШ — Ҳиндистоннинг шим.-шарқидаги штат (1986 й. гача иттифоқдош ҳудуд), Ҳимолай тоғларининг жан.-шарқида. Майд. 83,6 минг км2. Аҳолиси 858 минг киши (1991). Маъмурий маркази — Итанагар. Ҳудудидан Браҳмапутра дарёси оқиб утади. Нам тропик ўрмонлар билан қопланган. Рельефи тоғли. Дарё водийлари ўзлаштирилган.