АРТРАЛГИЯ

АРТРАЛГИЯ (юн. arthron — бўғим ва algos — оғриқ) — бўғимлар оғриғи; асосан артрит ва артроз, шунингдек бруцеллёз, ангина, грипп ва б. кўпгина юқумли касалликларда кузатилади. Артралгияда бе-мор дармонсизланади, ҳарорати кўтарилади. Ўз вақтида даволанмаса, зўрайиб, қайта тиклаб бўлмайдиган ўзгаришларга олиб келади.