АРТЕРИОСКЛЕРОЗ (артериялар ва юн. sklerosis — склероз) — артерия деворининг қалинлашиши ва қаттиқланишидан иборат сурункали касаллик. Томир деворида фиброз тўқима ўсиб кетиши оқибатида у қаттиқлашиб, эластиклигини йўқотади. Натижада қон томир бўшлиғи тораяди ва шу томирдан қон оладиган тўқима фаолияти пасаяди. Артериосклероз қарияларда, юқумли-аллергик касалликлар ва б. да кузатилади (қ. Атеросклероз).