АРТЕМИЯ (Artemia salina) — жабраоёқлилар туркумига мансуб қисқичбақасимонларнинг бир тури. Уз. 0,8 — 1 см. Эркагининг антеннаси тутувчи органга айланган бўлиб, куйикиш даврида урғочисини ушлаб туриш учун хизмат қилади; антенналари ипсимон, тухум халтаси битта. Турли даражада шўрланган кўллар, кўлмак сувлари ва денгиз лиманларида тарқалган. Сув шўрланишининг жуда кенг чегарада ўзгаришига (40 дан 230% гача) мослашган. Корин бўлими учидаги айрисининг ривожланиши сувнинг шўрланишига қараб ўзгариб туради (шўрланиш қанча кам бўлса, айри шунча узун бўлади). Ўзбекистоннинг чўл ва даштларида сизот сувлардан ҳосил бўлган кўлларда, зовур сувларида кўп учрайди. Артемия балиқларга озиқ сифатида махсус з-дларда кўпайтирилади.