АРТЕЗИАН СУВЛАРИ — босим таъсирида бўлган ер ости сувларининг бир тури, сув ўтказмайдиган қатламлар оралиғида ҳосил бўлади, улар очилганда сув бурғи қудуқлардан фонтан шаклида отилиб чикдди. Артезиан сувлари Европада биринчи марта Франциянинг Артуа (лот. Artesium) провинциясида очилгани учун шу номни олган. Бундай қудуқлар Хитой ва Мисрда жуда қадимдан маълум эди. Ўрта Осиёнинг суғориладиган зонаси Турон паеттекислиги артезиан ҳавзалари тизимига киради, унинг таркибида Сирдарё ва Амударё гуруҳларига бўлинадиган нисбатан кичик бир қанча ҳавзалар бор. Ҳар бир йирик артезиан ҳавзасининг турли горизонтларидаги сувлар турли хил кимёвий таркибга эга: ўта минераллашган хлорид типли шўр сувлардан то кам минераллашган гидрокарбонат типидаги сувларгача учрайди. Артезиан сувларининг биринчи турдаги сувлари, одатда, ҳавзанинг жуда чуқур қисмларида жойлашган бўлади, минерал ва термал сувлар манбаи ҳисобланади; иккинчиси — юқори горизонтларда жойлашган бўлиб, яй-ловларни сув билан таъминлашда (мас, Қизилқум яйловлари, Қарши чўл ва ҳ. к.), ичимлик суви олишда, экинларни суғоришда фойдаланилади (қ. Артезиан қудуғи).