АРТАБОЗ

АРТАБОЗ — ахоманийларнинг баъзи саркардалари исми:

1) Ксеркснинг саркардаси. Ксеркснинг мил. ав. 480 й. Юнонистонга қилган юришида Платея жанги (мил. ав. 479 й.) пайтида қўшин қанотларидан бирига қўмондонлик қилиб, жанг тугамасданоқ тор-мор этилган форс қўшинларининг бир қисми билан Кичик Осиёга қочган;

2) Эрон флоти қўмондони, мил. ав. 450 — 449 й. да афиналик стратег Кимонга қарши курашган; 3) Артаксеркс II саркардаси, сўнгра Доро III хизматига кирган; мил. ав. 330 й. Доро III ўлдирилгач, Александр (Искандар Мақдуний) даврида (328 й.) Бақтрия сатрапи бўлган.