АРСЕНОПИРИТ

АРСЕНОПИРИТ (мишьяк колчедани) — сульфидлар синфига мансуб минерал. Кимёвий формуласи FeAsS. Қўшимчалари: Со, Ni, Аи. Қаттиқлиги 5,5 — 6. C.of. 5,9 — 6.3. Ранги кумуш тусли оқдан кул ранггача. Металлсимон ялтироқ, мўрт, донадор ва чўзиқ агрегатлардан иборат бўлиб, кристалл шаклида ҳам учрайди. Кўпинча гидротермал конларнинг юқори ва ўрта т-рали зоналарида кварц, пирит каби минераллар билан учрайди. Асосан мишьяк, оз миқдорда кобальт ва олтин олинадиган минерал. Ўзбекистоннинг деярли барча полиметалл конларида учрайди.