АРС НОВА

АРС НОВА (лот. ars nova — янги санъат) — 14 – а. итальян ва француз мусиқасидаги ижодий илғор йўналиш. Фақат черков мусиқаси жанрларидан фойдаланишдан воз кечиб, дунёвий вокал-чолгу мусиқа жанрларини профессионаллик даражасига кўтарган, фольклор б-н яқинлашиб, турли мусиқа асбобларини кенг қўллаган. Дастлаб 1309 й. да итальян тадқиқотчиси падуялик Маркетто, 14-а. нинг 20-й. ларида француз гуманисти Филипп де Витри томонидан назарий асосланди. Етакчи композиторлари — флоренциялик Жованни, Франческо Ландино, буюк намояндаси Гильом де Машо (тахм. 1300 — 1377). Мотет, баллада ва мадригалнинг илк шакллари ҳамда качча (ёки каччиа) Арс нова учун характерли жанрлардир. Жаҳон мусиқа санъатининг кейинги ривожига таъсири катта.

Ад:. Грубер Р., Всеобҳая история музўки, 2 изд., ч. 1, М., 1960.