АРРЕНОТОКИЯ — уруғланмаган тухумлардан фақат эркак ҳайвонлар чиқиши. Арренотокия асаларида яхши ўрганилган. Она асалари уруғланган ва уруғланмаган тухум қўяди. Уруғланган тухумлардан урғочи (она ва ишчи) арилар, уруғланмаган тухумлардан эркак арилар ривожланади.