АРРЕНОБЛАСТОМА

АРРЕНОБЛАСТОМА, маскулинома (юн. arren — эркакка хос ва blastos — ўсимта) — тухумдон ўсмаси; бунда аёлларга хос белгилар йўқолиб, эркакларга хос белгилар юзага чиқади. Ўрта ёшдаги аёлларда учрайди. Аменорея, сут безлари атрофияси ва бепуштликка сабаб бўлади. Давоси: жарроҳлик йўли билан ўсмали тухумдон олиб ташланади.