АРРАБУРУН АКУЛАЛАР (Pristiop horidae) — акулалар туркуми оиласи. Уз. 1,5 м гача, танаси цилиндрсимон, чўзиқ. Тумшуғи узун ва ясси киличсимон, ён томондан йирик тишлар билан қуролланган. Тумшуғи ўртасидаги иккита узун мўйловлари туйғу вазифасини бажаради. Анал сузгичи бўлмайди. 4 — 5 тури бор, Ҳинд океани ва Тинч океаннинг ғарбий соҳиллари яқинида, асосан тропик сувларда тарқалган. Сув тубидаги унча чуқур бўлмаган жойларда яшайди, майда балиқлар ва сув тубидаги умуртқасизларни ковлаб олиб ейди. Тирик туғади. Овланади, маҳаллий аҳамиятга эга.