АРПАБОДИЁН (пазандаликда) — ширмой нонларнинг пайгари (хамиртуруши)ни тайёрлашда ишлатилади. Арпабодиён уруғи чинни чойнак ёки бирон идишга солиб дамланиб, сўнгра унинг сувига майдаланган нўхат ивитилади, маълум муддатдан сўнг ҳосил бўлган кўпикка ун аралаштириб, хамиртуруш олинади.