АРНИКА

АРНИКА (Arnica) — қоқидошлар оиласига мансуб ўсимликлар туркуми. 32 тури маълум. Ўзбекистонда учрамайди. Гуллари сарғиш-зарҳал саватчада тўпланган. Тоғ Арникаси (A. montana)нинг гулида С витамин—каротин, ошловчи ва б. моддалар бор. Ивитмаси ва қайнатмаси бачадондан қон кетишини тўхтатиш, бачадон мускулларининг тонусини ошириш, юрак фаолиятини кучайтириш, сафро тушириш ва оғриқ қолдириш учун ишлатилади.