АРМИЛЛЯР СФЕРА (лот. armilia – ҳалқа) — қад. астрономик асбоб; ёритқичларнинг координатларини аниқлашда қадим замонлардан қўлланиб келган. Градус ва минутларга бўлинган бир неча ҳалқалардан иборат. Ҳалқаларнинг текисликлари осмон сферасининг асосий текисликларига параллел жойлаштирилган. Армилляр сферага ёритқичларни ку-затиш учун диоптрлар ҳам ўрнатилган. 16-а. гача қўлланилган.