АРМАТУРАЛАНГАН ОЙНА

АРМАТУРАЛАНГАН ОЙНА — ичига металл тўр (арматура) қўйилиб тайёрланадиган листли силикат ойна. Бино ва иншоотларнинг ёруғлик тушадиган тешиклари ҳамда устки ёпмаларига қоплашда, ёруғлик ўтказувчи пардеворлар, зиналарни, лифт шахталарини тўсиш ва б. да ишлатилади. Арматураланган ойна узлуксиз прокатлаб тайёрланади. Зарб ёки юқори т-ра таъсирида майдаланиб сочилмайди. Арматура тўри диаметри 0,35 — 0,45 мм ли симдан пайвандлаб ясалади.