АРМАН ЁЗУВИ — арман епископи Месроп Маштоц томонидан 405 — 406 й. ларда юнон ва оромий ёзувлар асосида яратилган. Унга 12-а. да 2 та янги ҳарф киритилди. Ҳоз. Арман ёзувида 39 ҳарф бор. А. ё. тарихан такомиллашиб, юмалоқ шакл ола борди ва тез ёзиш учун мослашди. Чапдан ўнгга томон ўқилади.