АРКТИКА ВА АНТАРКТИКА МУЗ САҲРОЛАРИ ЗОНАЛАРИ — Арктика ва Антарктиканинг оролли ва материкнинг қуруклик қисмини ўз ичига олади. Арктикага Арктика минтақасидаги ерлар киради. Энг нам Атлантика бўйи зоналарида (Элсмир о. дан Гренландия, Шпицберген, Франц-Иосиф Ери орқали Новая Земля о. гача) кенг музлик қопламлари (умумий майд. 2 млн. км2 дан зиёд) бўлиб, муз саҳросининг ландшафтлари ҳукмрон. Қолган қуруқликда тошлоқ саҳролар бор, уларда биологик ва геокимёвий жараёнлар жуда суст, ўсимликлар сийрак, тупроқлари деярли ривожланмаган.
Антарктикага Антарктида материги ва унга яқин ороллар киради. Табиати ҳақида Антарктида мақоласига қ.