АРКАНЗАС — АҚШ жанубидаги штат, Миссисипининг ўнг соҳилидаги сертепа текисликда. Майд. 137,5 минг км2. Аҳолиси 2,4 млн. (1993). Маъмурий маркази — Литл-Рок ш. Қиши илиқ, ёзи иссиқ, ёғин кўп (1000 мм дан ортиқ), тупроғи, асосан, қизил, сариқ ва аллювиал. Дарё водийлари ва қайирларида субтропик ўрмон (сарв, камед дарахти ва б.), қирларда қарағай-дуб ўрмонлари бор. А. да қаттиқёғоч тайёрланади. Қ. х. да асосан товар маҳсулоти ишлаб чиқарилади. Пахта, соя, шоли экилади; А. АҚШ даги асосий пахтачилик р-нларидан бири. Чорвачиликда гўшт учун жўжа боқиш (бройлер) асосий урин тутади. Боксит қатламларини қайта ишлаш бўйича АҚШда 1-ўринда. Озиқ-овқат, ўрмон, ёғочни қайта ишлаш, целлюлоза-қоғоз, кимё саноати, радиоэлектрон товарлар и. ч. яхши йўлга қуйилган.