АРИЯ (итал. aria) — опера, ораторияёки кантатапат тугалланган лавҳа. Одатда оркестр жўрлигида хонанда томонидан ижро этилади. Опера драматургиясида драмадаги монологга тенг келади. Қўшиқ ва романсга нисбатан бирмунча мураккаб, кўп қисмдан тузилган. Бадиий вазифаси — опера қаҳрамонининг руҳий кечинмалари ва интилишини очиб бериш. Шу боис кенг оҳангдорлиги билан ажралиб туради. Кўпинча, оркестр муқаддимаси б-н бошланади, баъзан ундан олдин речитатив келади. Ариетта, ариозо, каватина, кабалетта ва б. А. турига мансуб. Баъзан табиатан куйчан чолғу асарлар ҳам Ария деб аталади (И. С. Бах А. лари).
Ўзбекистон композиторлари турли Арияларни, асосан опера, мусиқали драма ва комедия ҳамда оратория жанрларида (айрим ўринларда чолғу Арияларни) қўллашади. Илк ўзбек мусиқали драмалари («Лайли ва Мажнун», «Фарҳод ва Ширин») ва улар заминида яратилган шу номдаги операларга мақом (баъзан ашула ва катта ашула)ларга асосланган Ариялар киритилган.
Ад.: Гафурбеков Т., Макомы в узбекской музыкальной драме и опере. — Профессиональная музыка устной традиции народов Ближнего, Среднего Востока и современность, Т., 1981; Пеккер Я, Узбекская опера, М, 1984.
Тўхтасин Гафурбеков. 2367941