АРИФМОМЕТР

АРИФМОМЕТР (юн. arithmos — сон ва metreo — ўлчайман) — тўрт арифметик амал бажариладиган ҳисоблаш машинаси. Арифметик ҳисоблаш машинаси биринчи марта француз олими Б. Паскаль томонидан 1641 й. да яратилди. 1790 й. да немис соат устаси Ган тўрт арифметик амални бажарадиган биринчи амалий машинани яратди. Арифмометрда сонларни ҳисоблагичга ўрнатиш ва кўчириш механизми, айланишлар ҳисоблагичи, натижалар ҳисоблагичи, нати-жаларни ўчириш қурилмаси дастаки ва электр юритма билан жиҳозланган. Ҳисоблаш техникасининг ривожланиши муносабати б-н А. кам ишлатилмоқда.