АРИСТОКРАТИЯ

АРИСТОКРАТИЯ (юн. aristokratia — яхшилар ҳукмронлиги) — 1) иқтисодий ҳукмрон синф, зодагонларнинг сиёсий ҳокимияти, ҳукмронлиги. Аристократия биринчи марта антик даврнинг машҳур мутафаккирлари — Аристотель, Платон томонидан қулдорлик давлат тузумини идора этиш воситаси сифатида ишлаб чиқилган;

2) қулдорлик ва ундан кейинги илк давлатларда энг имтиёзли табақа.