АРИСТИПП (Aristippos) (мил. ав.5-а. 2-ярми — 4-а. боши) — юнон файласуфи, Сократнинг шогирди, Кирен мактабининг асосчиси. Гедонизм асосчиларидан бири. Аристипп ҳаётнинг олий мақсади хурсандчиликда деб билган, лекин унинг фикрича, инсон хурсандчиликка бўйсунмаслиги лозим, балки оқилона лаззатланишга интилиши ке-рак, чунки оқилона лаззатланиш унинг олий саодатидир. Яхшилик ва ёмонликнинг, чин ва ёлғоннинг мезони — хурсандчилик ва азоб-уқубатдир.