АРИАБҲАТА (476 – ?) — ҳиндистонлик фалакиётшунос ва риёзиётчи. Астрономия ва мат. га оид «Ариабҳатиам» асарининг муаллифи. Асарда астрономик ҳисоб учун зарур қисқа математик маълумотлар берилган, сонлардан куб ва квадрат илдиз чиқариш йўллари ҳам кўрсатилган.