АРЖАСП (Авестода Аржадаспа) — 1) Афросиёбнинг набираси, зардуштийликнинг ашаддий душмани. Руинадиз (Дизируин) (Мис қаср)да яшаган. Мил. 2-а. дан эътиборан бу каср Пойкенд номи б-н боғланади. А. Зардуштий Гуштасп (Гистасп) Руинтан (Мисбадан)нинг бир неча ўғилларини жангда ўддиргач, тахтни тарк этиб Балхда тоат-ибодат билан машғул бўлиб турган Луҳросп (Гуштаспнинготаси)ни ўлдирган. Сўнг, Гуштаспнинг қизлари Офарийн ва Ҳумойни олиб қочганча Руинадиз қалъасига беркиниб олган. Гуштаспнинг ўғли Исфандиёр қасрни забт этиб, уни ўлдирган ва сингилларини қутқарган.
2) Эрон афсоналарида Турондаги кўчманчи қабилалар (Авестонинг «Яшт» V китобида Аржадаспа), кейинги афсоналарда зардуштийликка қарши бўлган хионийлар (эфталийлар) бошлиғи. Аржаспнинг подшоҳлар (зардуштийлар ҳомийлари)га қарши урушлари Парфия достони «Ёдгор Зарерон»да кенг ёритилган. Хионийлар подшоҳи А. Эрон подшоҳи Виштасп (қ. Гуштасп)д,ан ўз динидан воз кечишни талаб қилади, йўқса уруш очишини айтади. Виштасп рад қилгач, даҳшатли жанг бўлиб, унда эронликлар Виштаспнинг укаси қўмондон Зарера (жангда ўлган) ва унинг ўғли Баствара бошчилигида хионийлар устидан тўла ғалаба қозонадилар. Аржаспни асир олиб қўл-оёғини, қулоғини кесиб, кўзини ўйиб ўз юртига қайтариб юборадилар.