АРЕВШАТ

АРЕВШАТ — хўраки ўртапишар узум нави. Арманистон узумчилик, виночилик ва мевачилик и. т. институтида Каттақўрғон ва Паркент навларини чатиштириб яратилган. Арманистонда экилади. Тупи кучли ўсади. Барги ўртача, беш бўлмали, кертиклари чуқур, туксиз. Гули икки жинсли, узум боши йирик, чўзинчоқ, тиғиз. Ғужуми йирик, думалоқ, пушти. Пусти юпқа, эти серсув, ширин. Ҳосили куртак ёзилишидан фаол ҳарорат йигиндиси 2800° — 2900 да 153 — 158 кунда пишади. Касаллик ва зараркунандаларга чидами ўртача, совуққа бардоши паст. Янгилигида истеъмол этилади, қишда сақлашга чидамли.