АРДЛОНКАТ

АРДЛОНКАТ — Фарғона водийсидаги қад. шаҳар номи (10-а). Ибн Ҳавқомнинг ёзишича, Ардлонкат — Жидгил (Чатқол) вилоятининг маркази. Ардлонкат жуда обод, мевазор, кўркам бўлган. Унинг атрофида Кулишчак, Хамбарак, Ситамгунжаноҳ каби обод шаҳарчалар бор эди.