АРДИСТОН МАСЖИДИ — қад Эрон меъморлиги анъаналари асосида курилган бино (11 — 12-а. лар). Тўрт томони равокли айвон; булар ўзаро равоқлар тизмасидан иборат хоналар билан боғланади. Равоклардаги нақшлар куфий хати ва мехроби нақшлар билан серҳашам безатилган. Бурчакларидаги минораларда пишиқ ғиштдан безак ҳосил қилиб белбоғлар ишланган. Тепаси муқарнасли қубба билан якунланган.