АРДАШЕР ҚАВЧИН (14-а.) — Амир Темурнинг сафдоши ва лашкарбошиси, қавчин уруғининг бекларидан. Амир Ҳусайнга қарши курашда фаол қатнашган. 1370 й. апр. да унинг устидан ғалаба қозонилганидан сўнг Ардашер қавчинга амири лашкар (черик беки) ҳарбий унвони берилган.