АРГОН-ЁЙЛИ ПАЙВАНДЛАШ

АРГОН-ЁЙЛИ ПАЙВАНДЛАШ — металларни ҳимоя гази — аргон муҳитида электр ёй билан пайвандлаш. Эрийдиган (автоматик пайвандлашда) ёки эримайдиган (дастаки ва автоматик пайвандлашда) электроддан фойдаланилади. Лист кўринишидаги металл ва қотишмаларни, пўлат қувурларни пайвандлашда ишлатилади.