АРГЕНТИНЛАР

АРГЕНТИНЛАР — халқ, Аргентинанинг асосий аҳолиси. Умумий сони 28,3 млн. киши (1992), шундан 26,64 млн. киши Аргентинада. Аргентинлар испан тилининг аргентин лаҳжасида сўзлашадилар. Европеоид ирқига мансуб. Диндорлари асосан — католик. Аргентинлар миллати 19-а. нинг иккинчи ярмида Европа (асосан Испания, Италия)дан кўчиб келганларнинг маҳаллий халқ (индейс)лар билан қўшилиши натижасида пайдо бўлган. Аргентинларнинг шаклланиши асосан 20-а. бошларида тугалланди.