АРБУЗОВ РЕАКЦИЯСИ — 3 валентли фосфор эфирлари (фосфитлар, фосфоритлар, фосфинлар ва улар айрим ҳосилалари)нинг алкилловчи ёки арил-ловчи реагентлар таъсирида фосфор — углерод боғи ҳосил қилиб қайта гуруҳланиши натижасида 5 валентли фосфор бирикмаларига айланиш реакцияси.
Арбузов реакциясида алкилловчи ва арилловчи моддалар сифатида алкил-ва алкиленгалогенидлар гетероциклик бирикмаларининг галогенли ҳосилалари, карбон кислоталар ангидридлари ва б. ишти-рок этиши мумкин. Арбузов реакцияси фосфор — углерод боғли бирикмалар, пестицидлар, шифобахш препаратлар, экстрагентлар ва б. моддаларни олишда кенг қўлланилади. Реакцияни Арбузов Реакцияси Арбузов 1905 й. да кашф қилган.