АРАШОНСОЙ

АРАШОНСОЙ — Наманган вилояти шим. даги сой. Оҳангароннинг ўнг ирмоғи, Чатқол ва Қизилтўр тизмалари қўшилган ердаги булоқлардан бошланади ва жан.-шарқий йўналишда 2000 м дан ҳам баланд Бетагаликқўйтош ясситоғлигини кесиб ўтади. Арашонсойга 8 ирмоқ қўшилади. Уз. 19 км. Қор ва ёмғирдан сув олади. Июнь ойида суви тошади. Йиллик сув сарфининг 76% март — июль ойларида оқади. Наманган вилояти Поп тумани ерларини суғоради.