АРАШОН — Чатқол тизмаси билан Қизилтўр тизмаси орасидаги довон. А. орқ-ли Оҳангарон водийсидан Оқбулоқ сойи водийсига ўтилади. Бал. 3112 м. Довоннинг жан.-шарқий ён бағри ясси, шим.-ғарбий ён бағри тик. А. окт. нинг иккинчи ярмида қор билан қопланиб, май ойида қори эриб кетади.