АРАФОТ

АРАФОТ Ёсир (ҳақиқий исми ва фамилияси — Муҳаммад Абдул Рауф Арафот ал-Кудва ал-Ҳусайн, тахаллуси Абу Аммар) (1929.4.8, Қуддус ш.) — Фаластин қаршилик кўрсатиш ҳаракати арбоби. 1953 й. Қоҳира ун-тини, 1956 й. Қоҳирадаги ҳарбий академияни тугатган; касби қурувчи-муҳандис. 1952 — 56 й. ларда Фаластин талабалари уюшмаси раиси. Англия-Франция-Исроилнинг Мисрга қарши тажовузи (1956) да Фаластин қўшилмалари таркибида жангларда қатнашган. «Фаластин миллий озодлик ҳаракати» («Фатҳ») тузувчиларидан (1950-й. лар) бири ва раҳбари. 1969 й. фев. дан Фаластин озодлик ташкилоти ижроия қўмитаси раиси; айни пайтда 1970 й. дан Фаластин қаршилик кўрсатиш ҳаракати қуролли кучлари бош қўмондони. 1989 й. дан Фаластин давлати президенти. 1994 й. сент. да ЎзРда бўлган. Нобель тинчлик мукофоти лауреати (1994).