АРАУКАЛИКЛАР

АРАУКАЛИКЛАР (ўзларини мапуче деб атайдилар) — Чилининг индейс аҳолисининг асосий қисмини ташкил этувчи халқ. Умумий сони 800 минг киши (1992), жумладан Чилида 750 минг киши. Араука ва испан тилларида сўзлашади. Асосий машғулотлари — деҳқончилик ва чорвачилик. Дини — католик, қад. диний эътиқодлар ҳам мавжуд. Испанлар келгунигача Араукаликлар ҳоз. Чилининг бутун ҳудудига тарқалганлар. Араукаликларнинг босқинчилар ва мустамлакачиларга қарши кураши 300 йилдан ор-тиқдавом этган. Ҳоз. А. Марказий Чилининг жан. қисмида тўпланган; уларнинг анчагина қисми резервацияларда яшайди.