АРАУКА — Венесуэладаги дарё, Ориноконинг чап ирмоғи. Уз. 900 км дан ортиқ. Колумбиядаги Шарқий Кордильера тоғларидан бошланади. Ўртача сув сарфи 950 м3/сек. Ёғингарчилик даврида кичик кемалар Арауканинг қуйилиш еридан бошлаб 600 км масофада қатнай олади.