АРАЛЬСК

АРАЛЬСК — Козоғистоннинг Қизилўрда вилоятидаги шаҳар (1938 й. дан), Орол денгизининг шим.-шарқий тарафида. Т. й. станцияси. Аҳолиси 31,4 минг киши (1991). Кўтариш-транспорт, электр-механика жиҳозлари з-длари, «Оролсульфат» к-ти, тикувчилик ф-каси бор. А. 1905 й. да Оренбург — Тошкент т. й. қурилиши муносабати билан вужудга келган.