АРАЛАШ ЎРМОНЛАР

АРАЛАШ ЎРМОНЛАР — кенг баргли ва игна баргли дарахт турлари аралаш ўсадиган ўрмонлар. Евросиё ва Шим. Американинг мўътадил нам иқлимли текисликлари ва тоғларининг қуйи мин-тақасида тарқалган. Мўътадил минтақанинг кенг баргли-игна баргли (қайин, эман, жука, заранг, қарағай, қорақарағай, тилоғоч, кедр) ўрмонлари, субтропик минтақанинг кенг баргли (дафна, зайтун ва б.), игна баргли (кедр) аралаш ўрмонлари ва б. турлари бор.