АРАКС

АРАКС — Закавказьедаги дарё (бош қисми Туркияда, қуйи қисми Озарбайжонда). Куранинг ўнг ирмоғи. Уз. 1072 км, ҳавзасининг майд. 102 минг км2. Ўртача йиллик сув сарфи 285 м3/сек. Араксда Озарбайжон — Эрон гидротехника комплекси ишга тушди.