АРАВАКАШ

АРАВАКАШ — 1) осмон гумбазининг шим. қисмидаги юлдуз туркуми; Жавзо, Савр, Персей, Жираф ва Силовсин туркумлари орасида жойлашган. Туркумда жуда кўп қўшалоқ юлдузлар, юлдуз тўдалари ва бир қанча равшан юлдузлар бор. Энг равшан юлдузи — О — катталикдаги Капелла. Ўрта кенгликларда ҳамма вақт кўриниб туради;

2) арава ҳайдовчи киши;

3) ара-вага қўшиладиган улов (мас, аравакаш от).